Ру En O'z
11 Март 2024 728

Боксчиларимиз бугун Париж-2024 йўлланмалари учун жанг қилишади

Бугун Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири якунига етади. Ҳал қилувчи босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили етиб келган. Юртдошларимиз Париж-2024 йўлланмалари учун қуйидаги рақибларга қарши жанг қилишади:

-50 кг: Сабина Бобоқулова – Ринка Киношита (Япония)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Моронта Эрнандез (Доминикан Республикаси)
-75 кг: Азиза Зокирова – Чантелле Реид (Буюк Британия)
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев – Алексей Сендрик (Сербия)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Зияд Ишаиш (Иордания)
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Хуан Ортис (Колумбия)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов – Георги Кушиташвили (Грузия)

Бўлажак жангларда барча боксчиларимизга омад тилаймиз!

Text to speech