9 Март 2024
534
Навбаҳор Ҳамидова навбатдаги рақибасини мусобақадан чиқариб юборди
Кунни ғалаба билан бошладик. Боксчиларимизнинг Италияда ўтаётган жаҳон лицензион мусобақасидаги муваффақиятли юриши давом этмоқда. Бугунги жанглар ҳисобидан ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) нидерландиялик Луна Амарони мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.