Ру En O'z
10 Март 2024 526

Руслан Абдуллаев ҳам Париж-2024 йўлланмасига яқинлашди

Жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев Италияда ўтаётган литсензион турнирда ёрқин жанглари билан кўплаб мутахассисларнинг эътиборида турибди. -63.5 кг вазн тоифасидаги баҳсларни ўз жанглари билан безаб бераётган Абдуллаев учинчи даврада косоволик Шпетим Бажукуни мағлубиятга учратди. Аҳамиятлиси, ушбу ҳамюртимиз ҳам яна бир ғалабани қўлга киритса, Париж-2024 йўлланмасини нақд қилади.

Text to speech