Ру En O'z
9 Март 2024 501

Спорт курашлари бўйича Туркиядаги турнирда дастлабки медаллар

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталя шаҳрида ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз унда дастлабки медалларни қўлга киритишди. Ортда қолган кун дастурида курашчиларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Шоҳсупага кўтарилган курашчиларимиз:

Кумуш медаль:
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев

Бронза медаль:
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова
-67 кг: Аброр Атабаев

Text to speech