Ру En O'z
9 Март 2024 928

Исроил Мадримов профессионал бокснинг WBA йўналишида жаҳон чемпиони!

Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати ғолиби Исроил Мадримов профессионал боксда супер ўрта вазн тоифасида WBA камарини қўлга киритди. Ҳамюртимиз чемпионлик баҳсида 25 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришган россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратишга эришди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Исроил Мадримовни эришган муваффақияти билан қутлаб, унга келгусида ҳам мана шундай ёрқин ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech