Ру En O'z
7 Март 2024 698

Дзюдочилар Тошкентда йиғин ўтказишмоқда

Тошкентда ўтган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг бир қатор терма жамоалар иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилмоқда. Пойтахтимиздаги «Ёшлик» аренаси мезбонлик қилаётган йиғинда Франция, Тожикистон, Куба, Туркманистон, Венгрия каби 16 мамлакатдан 400 нафар спортчи қатнашяпти.

Машғулотлар кунига 2 маҳал ташкил этилиб, дзюдочилар унда партер ва тик ҳолатдаги курашларда ўз маҳоратларини янада оширишмоқда. Халқаро йиғин эртага якунланади.

Text to speech