Ру En O'z
7 Март 2024 320

Синхрон сузувчиларимиз Осиё чемпионатини ўнта медаль билан якунлашди

Филиппинда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида синхрон сузиш баҳслари ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Ушбу спорт дастурининг сўнгги кунида ҳамюртларимиз 13-15 ёшли спортчилар ўртасидаги жамоавий дастурда 202.5843 балл жамғаришди. Ушбу натижа ҳамюртларимизга бронза медалларини тақдим қилди.

Text to speech