Ру En O'z
8 Июнь 2021 2047

Енгил атлетикачимиз Токио-2020 нормативини бажарди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, бугун унда иштирок этган юртдошимиз Суҳроб Хўжаев Токио-2020 нормативини бажаришга муваффақ бўлди.

Босқич улоқтириш бўйича иштирок этаётган вакилимиз мусобақада 77.57 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Бу эса Токио-2020 нормативидан 7 сантиметрга яхшироқ кўрсаткичдир.

Аҳамиятлиси, ушбу натижа билан вакилимиз жорий мавсум бўйича қитъа етакчилигини мустаҳкамлади. Хўжаев қатарлик Осиё ўйинлари ғолибини 3 метрдан яхшироқ кўрсатгичга орта қолдирмоқда.

Шу тариқа, енгил атлетика бўйича Токио-2020 нормативини бажарган вакилларимиз сони 3 нафарга етди. Бунгача баландликка сакраш бўйича Светлана Радзивил ва Сафина Саъдуллаева бу борадаги вазифани уддалашган эди.

Text to speech