5 Март 2024
575
Боксчи қизларимиз ҳам ғалаба билан бошлашди
Боксчи қизларимиз ҳам Италияда ўтаётган Париж-2024 жаҳон лицензион турнирида муваффақиятли старт олишди. Токио-2020 Олимпия ўйинлари қатнашчиси Райҳона Қодирова (-60 кг) учинчи босқич иштирокчисига айланди. Дастлабки даврадан эркин ўтган ҳамюртимиз испаниялик Шеила Мартинесни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.