Ру En O'z
5 Март 2024 321

Слаломчиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунида иккита медалга сазовор бўлишди

Таиланднинг Районг шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси биттадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.

Кумуш медални байдарка слаломида жамоавий дастурда қатнашган U23 ёш тоифасидаги йигитларимиз (Шаҳобиддин Болтабоев, Самандар Саъдуллаев, Дониёр Исломов) қўлга киритишди. Шунингдек, каноэ слаломида катталар ўртасидаги баҳсда спортчиларимиз (Алибек Темиргалиев, Абубакр Буканов, Достонбек Жумабоев) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

Text to speech