Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги халқаро мусобақада иштирок этади
7-10 март кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида спорт курашлари бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Дунёнинг сара курашчиларини жамлайдиган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси катта таркибда иштирок этади. Қайд этиш жоиз, мазкур мусобақа ҳамюртларимизнинг келаси ой Қирғизистонда ўтадиган Осиё чемпионати ва қитъавий лицензион турнирига олиб бораётган тайёргарлигини кўздан кечириш имкониятини беради. Жамоамизнинг Антальяга жўнаб кетадиган таркиби қуйидагича:
Юнон-рум кураши:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-60 кг: Ислом Баҳромов
-60 кг: Меҳрож Баҳромов
-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев
-67 кг: Аброр Атабаев
-67 кг: Абдулло Алиев
-77 кг: Арам Варданян
-77 кг: Дилшод Омонгелдиев
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-97 кг: Рустам Ассакалов
-97 кг: Абдуқодир Жалилов
-130 кг: Темурбек Насимов
Эркин кураш:
-61 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-61 кг: Беҳруз Туронмуродов
-61 кг: Сардор Рўзимов
-65 кг: Аббос Раҳмонов
-65 кг: Умид Жалолов
-70 кг: Бегижон Қўлдошев
-86 кг: Бобур Исломов
-97 кг: Шерзод Поёнов
-125 кг: Сардор Холматов
Аёллар кураши:
-50 кг: Жасмина Иммаева
-50 кг: Актенге Кеунимжаева
-53 кг: Дилшода Матназарова
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова
-57 кг: Лайло Собирова
-57 кг: Улмекен Эсенбаева
-62 кг: Гулмира Аитмуратова
-68 кг: Набира Эсенбаева
-68 кг: Ариухан Жумабаева