Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) кечки дастурда медаль учун курашиш имкониятига эга бўлди.
Ҳамюртимиз мусобақада чорак финалигача мағлубиятсиз етиб борди. Ярим финал йўлида швециялик Томми Масиасга имкониятни бой берган Тўраев бронза медали учун ўтиш босқичида испаниялик Сальвадор Касесни қўшимча дақиқаларда мағлуб этди. Энди туркиялик Билал Чилоглу финал блокида ҳамюртимизга қарши бронза медали учун татамига чиқади.
Бўлажак беллашувда ҲикматиллоҳТўраевга омад тилаймиз!