Ру En O'z
5 Март 2024 565

Синхрон сузувчиларимиз олтита медаль қўлга киритишди

Филиппинда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида синхрон сузувчиларимиз ҳам юқори натижалар қайд этишяпти. Ортда қолган икки кундан сўнг синхрончиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди.

Олтин медалга 12 ёш ва ундан кичик бўлган спортчиларнинг мажбурий дастурида Дарья Кочнева сазовор бўлди. Айни шу ёш тоифасидаги соло чиқишида бошқа бир юртдошимиз Елизавета Касаткинага кумуш медаль насиб этди. Иккинчи кумуш медаль 13-15 ёш ҳамда 12 ёш ва ундан кичик бўлган спортчиларнинг жамоавий дастурида қўлга киритилди. Шунингдек, Зиёдахон Тошхўжаева (ёшлар, соло) 1 та ва Сабина Маҳмудова (13-15 ёш, соло ҳамда мажбурий дастур) 2 та бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

Text to speech