Ру En O'z
4 Март 2024 488

Сув полочиларимиз Осиё чемпионатида ғалабали юришларини давом эттиришяпти

Филиппинда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртларимизнинг иштироки давом этади. Сув полоси дастурида қатнашаётган йигитларимиз дастлабки икки турни муваффақиятли ўтказишди.

Биринчи турда Саудия Арабистони устидан 14:10 ҳисобида ғалаба қозонган жамоамиз бугун Таиландни 17:14 ҳисобида доғда қолдирди. Қизларимиз биринчи турда Сингапурни 19:18 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Афсуски, улар бугун Хитойга қарши баҳсда 11:19 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Text to speech