Ру En O'z
4 Март 2024 770

Бугун боксчиларимиз Париж-2024 йўлланмаси учун курашга киришишади

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлайди. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб Тўрабек Ҳабибуллаев рингга кўтарилади.

-80 кг вазн тоифасида баҳс олиб борадиган боксчимиз иорданиялик Ҳусайн Иашаишга қарши жанг қилади. Қайд этиш жоиз, ушбу боксчилар сўнгги бор Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келишган ва унда ҳамюртимиз ғалаба қозонган эди. Бугунги жангда ҳам Ҳабибуллаевга ана шундай муваффақият тилаб қоламиз.

Text to speech