Ру En O'z
3 Март 2024 696

Дзюдочиларимиз Тошкент “Катта дубулға” турнирини олтита медаль билан якунлашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди. Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:

 Олтин медаль:
-60 кг: Достон Рўзиев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

 Кумуш медаль:
-52 кг: Гулҳаё Жўраева

 Бронза медаль:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-90 кг: Давлат Бобонов

Text to speech