Ру En O'z
8 Июнь 2021 1630

Динорахон Мамадибрагимовани табриклаймиз

Бугун таниқли таэквондочимиз Динорахон Мамадибрагимова таваллуд айёмини нишонламоқда.

Динорахон Мамадибрагимова 1997 йил 8 июнь куни Фарғона вилоятида туғилган. 2017 йил Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -53 кг вазн тоифасининг бронза медали соҳиби бўлди. Мамадибрагимова ҳозирча жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ягона таэквондочи қизимиз бўлиб турибди. 2019 йил Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларида финалгача етиб борган. Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Динорахон Мамадибрагимовани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech