Ру En O'z
2 Март 2024 514

Обидхон Нўмонов ҳам бронза медали эгасига айланди

Терма жамоамиз ҳисобида навбатдаги медаль. -73 кг вазн тоифасида курашган яна бир спортчимиз Обидхон Нўмонов ҳам бронза медалига сазовор бўлди. Қозоғистонлик Данияр Шамшаев беллашувда тақиқланган усулни қўллагани учун ҳамюртимиз бронза медали билан тақдирланадиган бўлди. Шу тариқа, Нўмонов ва Аҳадов ўз ҳисобларига жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 500 очкони қўшиб қўйишди.

Text to speech