Ру En O'z
2 Март 2024 835

Тошкент “Катта дубулға” турнири расман очиқ деб эълон қилинди

Тошкент мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош дирекори Влад Маринеску, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов иштирок этишди.

Маросимда Влад Маринеску Тошкент мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўргани, икки йил муқаддам ўтган жаҳон чемпионатининг тақдирлаш маросимида Президентимизнинг шахсан қатнашгани дзюдога бўлган эътиборнинг юқори эканини билдирди. Ўз ўрнида Адҳам Икрамов давлатимиз томонидан дзюдо оммавийлигини оширишга улкан аҳамият қаратилаётгани, қолаверса, Париж-2024 Олимпия ўйинларида дзюдочиларимиздан улкан натижалар кутилаётгани ҳақида тўхталди.

Расмийлар мусобақани очиқ деб эълон қилишгач, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган беллашувлар бошланди.

Text to speech