2 Март 2024
385
"Ҳумо арена"да иккинчи кун баҳслари ўтказилади
“Ҳумо арена”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олди. Бугун ўрта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Дастурга кўра, кун давомида эркаклар -73 ва -81 кг, аёллар -63 ва -70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқадилар. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси илк кундан кейин 1 та олтин ва 1 та кумуш медали билан умумжамоа ҳисобида Франциядан кейин иккинчи ўринда бормоқда.