Ру En O'z
1 Март 2024 800

Жаҳон лицензион турнирида қатнашадиган боксчиларимиз билан танишинг

3-11 март кунлари Италияда бокс бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади. Ўзбекистон бокс федерацияси ушбу мусобақада иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Унга кўра, қуйидаги спортчиларимиз Олимпиада йўлланмалари учун рингга кўтарилишади:

Эркаклар:

-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов

Аёллар:

-50 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова

Text to speech