Ру En O'z
1 Март 2024 901

Танишинг, ўзбек дзюдосида янги ном – Гулҳаё Жўраева!

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири янги номларни кашф этиб бермоқда. Улар орасида бугунги кун қаҳрамони Гулҳаё Жўраевани алоҳида таъкидлаш ўринли. -52 кг вазн тоифасининг финал баҳсида Франциялик Амандин Бушарга имкониятни бой бериб, фаолиятида илк бор катталар ўртасидаги йирик мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлмоқда. Жўраевадан келгуси мусобақаларда ҳам бугунгидек муносиб иштирок кутиб қоламиз.

Text to speech