Ру En O'z
1 Март 2024 481

Кечки дастурда медаллар учун курашадиган дзюдочиларимиз аниқ

Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнирининг биринчи кунида саралаш баҳслари ортда қолди. Кечки дастурда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили медаллар учун кураш олиб борадиган бўлди. Аҳамиятлиси, -60 кг вазн тоифасида Достон Рўзиев ҳамда -52 кг вазнда Гулҳаё Жўраева финал босқичига етиб келишди. Жуфтликлар билан танишинг:

Финал:

-60 кг: Достон Рўзиев – Гиорги Сардалашвили (Грузия)
-52 кг: Гулҳаё Жўраева – Амандин Бушар (Франция)

Бронза медали учун:

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Вилям Лима (Бразилия)

Text to speech