Ру En O'z
1 Март 2024 522

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олмоқда

Юртимизга баҳор нафаси билан бирга футбол ҳавоси ҳам кириб келмоқда. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми старт олади. МОҚ қошида ташкил этилган «Олимпик» клуби олдида масъулиятли йил кутиб турибди. Зеро, бир неча ҳафтадан кейин Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг асосини ташкил этувчи клубимиз йигитлари Қатар яшил майдонларида Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Бугун «Олимпик» Суперлиганинг 1-тур учрашувида майдонга тушади. Жамоамиз илк турни сафарда мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири «Насаф»га қарши ўтказади. Бўлажак ўйин ва бутун мавсумда йигитларимизга омад ёр бўлсин!

 Суперлига. 1-тур

 Насаф – Олимпик 

 19:15, 1 март

 «Марказий» стадиони, Қарши

Text to speech