Ру En O'z
29 Февраль 2024 434

Элдор Усмонов Филиппинда учинчи кумуш медалига сазовор бўлди

Филиппинда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида сузиш баҳслари якунланди. Бугунги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Усмонов яна бир кумуш медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз бу гал 50 метрга баттерфляй усулида сузиш йўналишида кумуш медалга эга чиқди. Сузувчимиз финалда 23.59 сония натижа қайд этди. Эслатиб ўтамиз, Усмонов 50 метрга эркин ва 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурларида ҳам маррага иккинчи бўлиб етиб келган эди.

Text to speech