Ру En O'z
29 Февраль 2024 565

Расулжон Абдураҳимов лицензион рейтингда пешқадамлик қилмоқда

Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг икки босқичи ортда қолди. Хабар берганимиздек, 4 босқич якунига кўра, ҳар бир йўналишда Париж-2024 Олимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналади.

Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда Халқаро гимнастика федерацияси ўтган босқичлардан сўнг лицензион рейтинг пешқадамларини эълон қилди. Қувонарлиси, Германияда ўтган баҳсларда параллель брусдаги машқда бронза медалини қўлга киритган ҳамюртимиз Расулжон Абдураҳимов ушбу йўналишда етакчига айланди. Спортчимизга қолган икки босқичда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Париж сари олға, Расулжон!

Text to speech