Ру En O'z
29 Февраль 2024 916

Тошкент “Катта дубулға” турнирига қуръа ташланди

Эртага дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири старт олади. Бугун мусобақа олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) мутасаддилари иштирок этишди.

Даставвал, сўз олган IJF Бош дирекори Влад Маринеску мамлакатимиз бу йилги мусобақага ҳам юқори савияда тайёргарлик кўрганини билдирди. Шунингдек, Адҳам Икрамов ва Ойбек Касимов мусобақага кўрилган тайёргарлик, кутилаётган натижалар, юртимизда дзюдо оммавийлигини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтишди.

Шундан сўнг мусобақа ҳақида умумий маълумот берилди. Унга кўра, турнирда 68 мамлакатдан 495 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боришади. Саралаш баҳслари эртага соат 09:00 дан, финал баҳслари эса 17:00 дан бошланади. Беллашувлар "Ҳумо арена"да ўтказилади. Қуръа натижалари билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Text to speech