Ру En O'z
29 Февраль 2024 667

Таэквондочиларимизнинг лицензион турнирга тайёргарлиги муҳокама қилинди

Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов иштирокида таэквондо WT бўйича терма жамоа мураббийлар штаби билан яқинлашиб келаётган Париж-2024 лицензион турнирига тайёргарлик кўриб чиқилди.

Қайд этиш жоиз, 2023 йил якунига кўра таэквондочиларимиз Улуғбек Рашитов ҳамда Светлана Осипова Олимпиада рейтинги орқали Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишган. Жорий йилнинг 15-16 март кунлари Хитойнинг Тайань шаҳрида Осиё минтақаси учун лицензион турнир бўлиб ўтади. Мутасаддилар мазкур мусобақада жамоамиз 100 фоизлик натижа кўрсатиб, юртимизга максимал йўлланмалар билан қайтишлари зарурлигини таъкидлашди.

Қайд этиш жоиз, терма жамоа куни кеча Саудия Арабистонида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинидан қайтиб келди. Мураббийлар штаби расмийларга ушбу йиғин хулосалари, спортчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот бериб, барчалари бўлажак стартга шай эканлигини маълум қилишди.

Text to speech