29 Февраль 2024
445
Регбичиларимиз Малайзияда шуғулланишмоқда
Айни кунларда регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Малайзиянинг Сандакан шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотлар 8-10 март кунлари айни шу шаҳарда ўтадиган “Borneo Sevens” халқаро турнирига тайёргарлик вазифасини бажариб бермоқда.
Ушбу йиғинда терма жамоага янги зеландиялик мураббийлар Рокки Кхан ва Бред Микк жалб этилган. Регбичиларимиз машғулотларда тўп билан муомала қилишдаги ўзига хос усуллар ва турли комбинацияларни ўзлаштиришмоқда.