Ру En O'z
28 Февраль 2024 573

Элдор Усмонов икки бор шоҳсупага кўтарилди

Филиппинда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки медални қўлга киритди. Ҳар икки медални терма жамоа ҳисобига истеъдодли сузувчиларимиздан бири Элдор Усмонов келтирди.

Усмонов дастлаб 50 метрга эркин усулда сузишда 22.87 сония, сўнг 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида 53.14 сония кўрсатиб иккинчи бўлиб маррага етиб келди ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Text to speech