Ру En O'z
27 Февраль 2024 414

Егор Петряков 400 метрга комплекс сузишда Ўзбекистон рекордини янгилади

Нью-Кларк шаҳри (Филиппин) мезбонлик қилаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасида кечаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди. Бу гал ёш спортчиларимиздан бири Егор Петряков шоҳсупага кўтарилди.

Юртдошимиз 400 метрга комплекс усулда сузиш дастурида муваффақиятга эришди. Петряков шиддатли руҳда ўтган финал баҳсида 4:25.53 дақиқа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Яна бир аҳамиятли томони, Егор ушбу кўрсаткич билан мазкур дастурдаги Ўзбекистон рекордини ҳам янгилади.

Text to speech