Ру En O'z
7 Июнь 2021 2865

Диёра Келдиёрова бронза медали учун курашади

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни жамоамиз учун муваффақиятли якунланиш арафасида. Бироз аввал ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) ярим финал баҳсини ўтказди.

Япониялик тажрибали Аи Шишемега қарши татамига чиққан Келдиёрова бу беллашувда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа юртдошимиз кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлди. Унинг бу босқичдаги рақибаси исроиллик Гефен Примо бўлади.

Ҳар икки дзюдочи бундан 4 йил аввал Антальяда ўтган Гран-при турнирида тўқнаш келишган ва унда Примонинг қўли баланд келган эди. Бу гал юртдошимиз ўзаро ҳисоб-китобни тенглаштириб қўйишига ишонамиз.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган дзюдочи Токио-2020 ва жаҳон рейтинги учун 720, бронза медали соҳиби эса 1000 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўяди. Афсуски, бугун кураш олиб борган Сардор Нуриллаев (-66 кг) иккинчи даврада мусобақадан чиқиб кетди.

Text to speech