Ру En O'z
27 Февраль 2024 994

Танзила Нарбаева Жиззахда ёш велоспортчилар билан учрашди

Жиззах вилоятига хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, мамлакат велоспорт федерацияси раҳбари Танзила Нарбаева вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамроҳлигида Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига ташриф буюрди. Марказда велоспорт билан шуғулланувчи ёш ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.

Танзила Камаловна ёш спортчилар билан кўришиб, улар учун яратилган шароитлар, ўқиш жараёнлари ҳақида самимий суҳбатлашди. Уларнинг машғулотлардаги хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса, федерация вилоят бўлимининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бир дона «Дамас» автомобили, шунингдек, 10 дона трек велосипедларини сотиб олиш учун 200 миллион сўм тақдим қилди. Шубҳасиз, бу жиззахлик ёш велоспортчиларнинг иштиёқини янада кучайтирди.

Федерация раиси сафар давомида велоспорт бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси, жиззахлик Нозима Эгамбердиева билан алоҳида учрашди. Унга сўнгги мусобақаларда яхши натижалар қайд этгани учун 50 миллион сўм миқдорида пул мукофотини топширди.

Text to speech