27 Февраль 2024
899
Тошкент гандбол бўйича IHF Trophy турнирига мезбонлик қилади
28 февраль – 3 март кунлари Тошкентда гандбол бўйича IHF Trophy турнирининг қитъалараро босқичи бўлиб ўтади. U18 ва U20 ёш тоифаларидаги қизлар ўртасида ташкил этиладиган турнирда ўз минтақаларида ғалаба қозонган жамоалар чемпионлик учун кураш олиб боришади.
Баҳслар «Алпомиш» комплекси ҳамда Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтади. Ғолиб жамоалар ўз ёш тоифаларида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига сазовор бўлишади. Мусобақада қатнашадиган жамоалар билан танишинг:
U18: Ўзбекистон, Гваделупа, Янги Каледония, Нигерия, Гватемала, Косово;
U20: Ўзбекистон, Янги Каледония, Мексика, Буюк Британия, Перу, Гвинея.