27 Февраль 2024
666
Михаил Клешко ёш гуруҳлари бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Филиппинда сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасида 11-Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Михаил Клешко «А» гуруҳида (2005 йил ва ундан катталар) бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз 50 метрга чалқанча усулда сузиш дастурида 26.18 сония натижа қайд этди. Бу финал иштирокчилари орасида учинчи натижа бўлди ва Клешко делегациямизга илк медални тақдим қилди.