Ру En O'z
26 Февраль 2024 362

Тошкентда фигурали учиш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди

23-25 февраль кунлари пойтахтимиздаги «Алпомиш» муз саройида фигурали учиш бўйича “GSA TROPHY TASHKENT” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Россия, БАА, Эрон ва Буюк Британиядан ташриф буюрган 100 нафарга яқин ёш истеъдод эгалари иштирок этишди.

Турнирда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 3 та клуб тарбияланувчилари ўз маҳоратларини намойиш қилди. Шунингдек, беллашувларда ҳаваскорлар ҳам алоҳида тоифада қатнашишди. Қизиқарли чиқишларга бой мусобақада 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар жами 22 йўналишда медаллар учун кураш олиб боришди.

Text to speech