26 Февраль 2024
723
Камончиларимиз йилнинг илк мусобақасида муваффақиятли қатнашишди
Ироқнинг Бағдод шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди. Қитъамизнинг сара мерганлари иштирокида кечган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди ва спортчиларимиз барча дастурларда шоҳсупага кўтарилишди.
Қизларимиз жамоавий дастурда финалгача етиб бориб, ҳар қилувчи босқичда ҳиндистонлик рақибаларига имкониятни бой беришди ва кумуш медаллар билан тақдирландилар. Шунингдек, йигитларимиз жамоавий, Амирхон Содиқов ва Нилуфар Ҳамроева яккалик, Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова микст дастурида бронза медалларига эга чиқишди.
Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг илк турнирини 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.