Ру En O'z
25 Февраль 2024 344

Расулжон Абдураҳимов Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди

Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи якунланди. Қувонарлиси, сўнгги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали ёзиб қўйилди.

Маҳоратли спортчимиз Расулжон Абдураҳимов ўзининг севимли брусдаги машқида муваффақиятли қатнашди. Финал дастуридаги ижроси ҳакамлар томонидан 14.766 балл билан баҳоланди. Якунда бу натижа Абдураҳимовга бронза медалини келтирди.

1. Илья Ковтун (Украина) - 15.266
2. Олег Верняев (Украина) - 15.166
3. Расулжон Абдураҳимов - (Ўзбекистон) 14.766

Text to speech