7 Июнь 2021
2613
Диёра Келдиёрова ярим финалда!
Будапешт шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал Диёра Келдиёрова (-52 кг) ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз мусобақани дастлаб америкалик Анжелика Делгадога қарши ғалаба билан бошлади. Шундан сўнг испаниялик Эстрелла Лопес, канадалик Екатерина Гуика, чорак финалда эса Амбер Рихеулни муддатидан аввал мағлуб этди.
Юртдошимиз финал йўлида япониялик Аи Шишимега қарши татамига чиқади. Аҳамиятлиси, Диёра катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олган илк дзюдочи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Бўлажак беллашувда Келдиёровага омад тилаб қоламиз!