25 Февраль 2024
422
Ольга Забелинская ва Нафосат Козиева тандеми қитъа чемпионатида асосий рақобатчидан устун келди
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Ҳамюртларимиз бугун Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтиришди.
Аҳамиятлиси, ушбу медаль Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастурига киритилган медисон йўналишида қўлга киритилди. Юртдошларимиз Ольга Забелинская ҳамда Нафосат Козиева шиддатли кечган беллашувларда иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланишди. Эътиборли жиҳати, пойгада рейтинг зонасига кириш учун биз билан рақобатлашиб келаётган Гонконг ортда қолдирилди.
1. Япония
2. Ўзбекистон
3. Гонконг