Ру En O'z
25 Февраль 2024 530

Ёш қиличбозларимиз Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди

Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлишди.

  • 3 та олтин ва 5 та бронза медалларини жамғарган ёшларимиз Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдилар;

  • Ўсмирларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашди.

  • Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мамлакат қиличбозлик федерацияси, ёш спортчиларимиз ва мураббийлар штабини ушбу натижа билан қутлаб, атлетларимизга келгуси мусобақаларда ҳам омади тилайди.

Text to speech