Ру En O'z
25 Февраль 2024 513

Бугун Расулжон Абдураҳимов финалда иштирок этади

Бугун Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи якунига етади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов финал дастурида қатнашади.

Ҳамюртимиз Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган брус машқида медаллар учун кураш олиб бориши белгилаб қўйилган. Кеча ўтказилган аёллар ўртасидаги таяниб сакраш йўналишида Оксана Чусовитина 12.833 балл билан олтинчи ўринни эгаллади.

Text to speech