24 Февраль 2024
850
Қитъа биринчилиги юқори нотада якунланди
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё чемпиоанти ўз якунига етди. Бугун жамоавий дастурда худди кечагидек саблячиларимиз олтин, шпагачиларимиз бронза медалларига эга чиқишди.
Саблячи қизларимиз Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Самира Шокирова барча рақибларини мағлуб этиб, яна бир карра қитъа чемпионлигини қўлга киритишди. Ярим финалда япониялик рақибаларига имкониятни бой берган шпагачи қизларимиз Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Мурзатаева, Азиза Ҳамидова ҳамда Санам Назарова бронза медали билан мусобақани якунладилар.
Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурда сабля ва шпагада жанг қилган йигитларимиз ҳам мос равишда олтин ҳамда бронза медалларига эгалик қилишган эди.