Ру En O'z
24 Февраль 2024 522

Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида иккита медаль

Ҳиндистонда ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунида спортчилар гуруҳ пойгаси дастурида баҳс олиб боришди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси иккита медалга сазовор бўлди.

Дастлаб ёшлар ўртасидаги беллашувда кечаги кун қаҳрамонларидан бири Алимардон Жамолдинов маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалини қўлга киритди. Аёллар тоифасида эса маҳоратли Маргарита Мисюрина кумуш медаль соҳибига айланди.

Text to speech