24 Февраль 2024
638
Каратэчимиз Дилафрўз Қўзиева Ёшлар лигасида кумуш медаль соҳиби бўлди
БААнинг Фужайра шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўтаётган Ёшлар лигасида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални қўлга киритди. Унга Дилафрўз Қўзиева муаллифлик қилди.
Ҳамюртимиз 16-17 ёшли спортчилар ўртасида -53 кг вазн тоифасида кечган кумите дастурида финалгача етиб борди. Афсуски, ҳал қилувчи баҳсда франциялик Силя Абдусселамга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.