Ру En O'z
24 Февраль 2024 455

Саблячи йигитларимиз чемпион, шпагачиларимизда бронза

Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг жамоавий баҳсларига навбат етиб келди. Аҳамиятлиси, бугунги кун ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди.

Яккалик баҳсларида ғалаба қозонган Муса Аймуратов бошчилигидаги саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда яна бир бор барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритишди. Юртдошларимиз (Муса Аймуратов, Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Зуҳриддин Қодиров) саралашда Филиппин ва Саудия Арабистони, ярим финалда Гонконг ва финалда Хитой жамоасидан устун келишди. Шунингдек, ярим финалгача етиб келган шпагачи йигитларимиз бронза медалларига сазовор бўлишди.

Text to speech