23 Февраль 2024
713
Боксчиларимиз Испанияда лицензион турнирга тайёрланишяпти
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда. Спортчиларимиз «Boxam» турниридан сўнг иштирокчи давлатлар ўртасида ташкил этилган йиғинда ўз маҳоратларини оширишмоқда.
28 февралга қадар давом этадиган йиғинга 15 та давлатдан спортчилар ташриф буюрган. Алоҳида таъкидлаш жоиз, бу машғулотлар 1 март куни Италияда бошланадиган Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнирга сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Йиғинга лицензион мусобақада иштирок этиши кутилаётган 8 нафар спортчи жалб этилган бўлиб, якунда уларнинг 4 нафари Миланда рингга кўтарилади.