Каратэчиларимиз Ёшлар лигасини муваффақиятли бошлашди
Айни кунларда БААнинг Фужайра шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Ёшлар лигаси мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ортда қолган биринчи кун Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Ёш каратэчиларимиз кун давомида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир U-21 ёш тоифасида ўтказилмоқда. Бироқ мураббийлар штаби унга асосан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари ҳамда Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига ҳозирлик кўраётган спортчиларни жалб қилган. Дастлабки кунда шоҳсупага кўтарилган каратэчилар билан танишинг:
Олтин медаль:
Меҳриддин Тўрахонов (кумитэ, -60 кг)
Кумуш медаль:
Самандар Уразалиев (яккалик ката)
Бронза медаль:
Дилноза Қараматдинова (кумитэ, -50 кг)
Абдул Ваҳоб Рашидов (кумитэ, -67 кг)
Ислом Исматуллаев (кумитэ, +84 кг)