Ру En O'z
22 Февраль 2024 515

Эррера ва Шокирова қитъа биринчилигида бронза медалига сазовор бўлишди

Қиличбозлик бўйича ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Саблячи қизларимиз Фернанда Эррера ҳамда Самира Шокирова бронза медалларига сазовор бўлишди.

Эррера ярим финалда австралиялик Елин Зоуга 14:15 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Шокирова ушбу босқичда цингапурлик Жулиет Хенгга 11:15 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, ҳар икки спортчимиз мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Text to speech