Ру En O'z
22 Февраль 2024 717

Тошкент “Катта дубулға” турнирида қатнашадиган дзюдочиларимиз аниқ, жаҳон рейтинги етакчиси таркибда йўқ

Ўзбекистон дзюдо федерацияси 1-3 март кунлари ўтадиган Тошкент “Катта дубулға” турнири учун терма жамоа таркибини эълон қилди. Унга кўра, мусобақада 28 нафар эркак ва 25 нафар аёл, жами 53 спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Қайд этиш жоиз, регламент бўйича мезбон давлат ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан спортчисини рўйхатдан ўтказиши мумкин.

Аҳамиятлиси, йил бошида 2 йирик турнирларда олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрова таркибга киритилмаган. Маълум бўлишича, мураббийлар штаби -52 кг вазн тоифасида жаҳон рейтинги пешқадамига айланган ҳамюртимизга дам беришга қарор қилган. Таркибда Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов, Гулноза Матниязова ва бошқа барча таниқли дзюдочиларни учратиш мумкин.

Text to speech